23 June 2012
02:31 - Тошкентда Европа Бизнеси Ассоциацияси (EBA) ташкил этилади
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Чехиянинг Тошкентдаги элчихонасида мазкур ассоциациянинг тақдимоти ўтказилган. Мазкур ташкилот Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий манфаатларнинг бирлашган истеҳком бўлади. Тақдимотда ЕИга аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари маслаҳатчилари, дипломат-иқтисодчилари ва ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси вакиллари қатнашган. Уюшмага бирлашишдан манфаатдор фирмалар ва бизнес доиралари рўйхатини тайёрлашни чех элчихонаси мутасаддилари аллақачон бошлаб юборишган.

Маълумотларга кўра, Ассоциациянинг асосий мақсади Европа бизнес-тузилмаларини Ўзбекистонда тақдим этиш, мамлакатда Европа иқтисодий фаоллигини ва савдони сақлаб туриш, ЕИ бизнес-тузилмалари ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин савдо муносабатларини ўрнатиш ва Ўзбекистон бозорига чиқишда ЕИ мамлакатларидаги корхоналар учун ахборот базасини яхшилашдан иборат. Ассоциациянинг асосий штаб-квартирасини Бельгияда рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган.

Демократик мухолифат бундай ташкилотнинг тузилишини олқишлаши керак. Чунки, “Бирлик” Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ўзбекистонни Ғарбнинг демократик структураларига интеграция қилиш - мамлакатимизда демократик жараёнларнинг олға кетиши учун яна бир турткидир.