22 June 2012
06:23 - Dow Jones индекси кеча ўпирилиб тушди, сабаб тўқийдиган экспертлар ҳали жим
Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индексининг сўнги ойлардаги беқарорлиги Юнонистондаги кризис билан тушунтириларди. Мана, ниҳоят бу ерда кризис битти, ўтган куни ЕИнинг таклифларини қабул қиладиган ҳукумат тайинланди.

Демак, кеча Dow Jones индексининг осмонга сакрашини кутиш керак эди. Амалда эса, тескариси бўлди. Dow Jones индекси бир кунда 251 поғана тушди, тўғрироғи, чўқди. Энди унинг қиймати 12573 га тенг.

Тушишнинг сабабини ўйлаб топадиган экспертлар ҳозирча жим. Ҳа, тан олиш керак, ростдан ҳам уларга оғир.