22 June 2012
03:19 - Ўзбекистон қобилиятсизлиги бўйича МДҲда биринчи ўринда
Америка Тинчлик Фонди (The Fund for Peace) ва АҚШда чиқадиган машҳур журнал Foreign Policy жаҳон давлатларининг қобилиятсизлик рейтингини эълон қилди.

Жаҳоннинг энг қобилиятсиз, яъни ўз ҳудудларининг бутунлиги ва демографик, сиёсий ҳамда иқтисодий аҳволни назорат қилолмайдиган давлат сифатида Африкадаги Сомалия давлати белгиланган. Бу маънода энг қобилиятли давлат Финландия экан. У - 177 мамлакат кирган рўйхатнинг охирги ўрнида.

Собиқ Совет республикаларининг рўйхатдаги ўринлари қуйидагича:

Ўзбекистон - 39
Қирғизистон – 41
Тожикистон – 46
Гуржистон – 51
Озорбайжон – 68
Молдова – 73
Туркменистон – 81
Россия - 83
Беларусия – 85
Арманистон -102
Қозоғистон – 107
Украина – 113

Қуйидаги далатларнинг рўйхатдаги ўрни ҳам ўқувчиларимиз учун қизиқ бўлса керак: Афғонистон (6), Ироқ (9), Покистон (13), Миср (31), Исраил (61), Хитой (76), Ҳиндистон (78), Туркия (104), Япония (151), Буюкбритания (158), АҚШ (158), Франция (162).

Бу рўйхатда кутилмаган нарса йўқ. Ислом Карим раҳнамолигида мамлакатимиз шу аҳволга тушганини ҳозир ҳамма билади