20 June 2012
04:28 -
Сенсация: Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Рио-де-Жанейродаги конференциясида иштирок этади
Мавжуд режимнинг ҳамма қўғрчоқ сайтларида бугуннинг энг муҳим хабар шу бўлди: “Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Наримон Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 20-22 июнь кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича “Рио+20” конференциясида иштирок этади.”
Расмиятчилик учун ўтказиладиган ўнлаб-юзлаб тадбирлардан бири Остап Бендернинг севган шаҳри Рио-де-Жанейрода бўлар экан. Аммо, бу – ҳамма жар соладиган даражада муҳим хабарми? Табиий, йўқ.
Тахмин қилиш қийин эмаски, қўғирчоқ сайтларга мажбуран эълон қилиш учун хабар тарқатадиган идорадагилар Ўзбекистоннинг халқаро соҳада ўта пассивлиги, мамлакат президенти Ислом Карим тилга олишга арзийдиган анжуманларга чақирилмаслиги, айни замонда, ҳамма ерда Нурсултон Назарбой Марказий Осиёнинг танилган лидерига айланиб бораётганидан роҳатсиз бўлсалар ҳам, бу шароитда нима қилишни билмайдилар. Шу сабабдан, “йўқдан кўра бор” деганларидек, Ўзбекистон делегациясининг Рио-де-Жанейрога боришини муҳим хабар қилиб кўрсатмоқчилар.