20 June 2012
03:10 - “Ҳаракат” хатқутисига келган навбатдаги хатнинг қаҳрамони Нигора Ҳидоятова
Аввалари ҳам хабар берганимиздек, хатқутимизга 53-54 лақабли Салай Мадамин, ҳизбутаҳрирчи Муҳаммадсодиқ Абутов, сиёсий хунаса Баҳодир Чориев, кейин унинг отаси Ҳасан Чориев ҳақида бир-биридан ифлос рус тилида ёзилган мактублар келди. Уларни эълон қилмадик, қилмоқчи ҳам эмасмиз. Чунки, уларнинг биронтасида пичоққа илинадиган биронта факт ёки эътиборга лойиқ аргумент йўқ.

Шу кунларда келган навбатдаги хатнинг қаҳрамони Нодира Ҳидоятова. Хатнинг асосий мавзусини бир оғиз сўз билан шундай ифодаласа бўлади – Нодиранинг сиёсий соҳада ҳеч нарса қилолмаётганининг сабаби, у буни ўзи истаётгани, ҳамма нарсани атайлаб бузаётгани, МХХга ишлаётгани.

Табиий, бундай фикрга қўшилиш мумкин эмас. “Ҳаракат”нинг мухбирлари бу аёлнинг расмини аллақачон чизиб бўлганлар – юбкали Остап Бендер. Маълумки, СССРнинг биринчи йиллари кўрсатганидек, мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорлик бўлмаган, жойларда ҳали ҳокимият мустаҳкамланишга улгурмаган пайтда, бундай вазиятдан фойдаланиб, турли йўллар билан пул қилиб юрадиган Остап Бендерлар пайдо бўлади.

Нигора Ҳидоятова, унинг синглиси Нодира, қариндоши Санжар Умаровлар остап-бендерчиликни сиёсатда қилмоқчи бўлдилар. Аммо, “Ҳаракат” аввалдан башорат қилганидек, ҳеч нарсага эришолмасдан четга улоқтирилдилар.

Салай Мадамин, Рўзи Чориев, Нигора Ҳидоятова, Санжар Умаров кабилар, худди Остап Бендер сингари, кўп нарса қилолмайдилар демоқчимасмиз. Биз улар ҳеч нарса қилолмасликларни гапирдик ва гапирамиз. Ҳа, уларнинг ҳеч бўлмаса Остап Бендер каби таланти йўқ. Оддий масхарабозлар.