17 June 2012
16:31 -
Мисрда давлат тўнтариши каби контрреволюция
Шу ҳафтада Мисрнинг Конституцион Суди бир неча ой аввал сайланган янги парламент аъзоларининг 1/3 қисмини, номзод сифатида рўйхатдан олиниш пайтидаги қандайдир камчиликлар туфайли, ноқонуний деб эълон қилган эди. Кеча шу қарорга асосланган мамлакатнинг Ҳарбий раҳабарияти бутун парламентни тарқатиб юборди. Парламент биноси ҳарбийлар қўлига ўтди, унга ҳеч кимни киритишмаяпти.
Маълумки, бир неча ой давом этган парламент сайловларида парламент ўринларининг 38 фоизини “Мусулмон Қардошлар” ҳаракати, 28 фоизини салафийларнинг “Ал-Нур” партияси, қолган ўринларни дунёвийлик принципларни қабул қиладиган кучлар олган эди.
Кеча ва бугун бу мамлакатда президент сайловнинг иккинчи тури ҳам бўлмоқда. Иккинчи турга икки номзод - “Мусулмон Қардошлар”нинг вакили Муҳаммад Мурсий ва Ҳусни Муборак замонида сўнги Бош вазир лавозимида ҳам ишлаган ҳарбий генерал Аҳмад Шафиқ чиққан. Биринчи турда Аҳмад Шафиқдан бир оз кўп овоз олган Муҳаммад Мурсий ютиб чиқса, ҳокимият бутунлай исломчилар қўлига ўтарди.
Афтидан ҳарбийлар буни исташмади ва Конституцион Суд Ҳусни Муборак тарафидан тайинланган дунёвий принципларга содиқ судьялардан иборатлигидан фойдаланиб, уларнинг қўли билан парламент аъзоларининг 3/1 қисмини мандатларини бекор қилишди, кейин бутун парламентини тарқатиб юборишди. Агарда президент сайловини исломчи номзод ютса, балки, унинг натижаларини ҳам бекор қилишади.
Яъни, қайси тарафдан қараманг, Мисрда Ҳусни Муборакнинг йиқитилиши билан тугалланган инқилобга қарши аксилинқилоб амалга оширилмоқда. Қолаверса, давлатнинг дунёвийлигини сақлаб қолиш учун бошқа йўл йўқ ҳам кўринади. Мисрда демократик кучлар ҳали жуда заиф.