08 June 2012
13:00 -
ШҲТ саммити расмиятчилик учунгина бўлиб ўтди

ШҲТнинг аввалдан маълум бўлган ички ҳужжатларига кўра, раислик энди Қирғизистонга ўтди, кейинги саммит 2013 йили Бишкекда бўлади.
Аслида ШҲТнинг бу йилги саммити давлат раҳбарларининг масхарабозликка айланиб кетган расмий ташрифлар анжумани сифатида тарихда қолса керак. Ҳамма аъзо давлатлар раҳбарларининг саммит учун Хитойга келишлари расмий ташрифлар мақоми олди. Путин Пекинга кетаверишда Тошкентда, қайтишда Остонада тўхтаб ўтиб ўтди, бу тўхташларга ҳам расмий ташриф мақоми берилди.
Путин кеча Остонага келган, ҳозир ўша ерда Нурсултон Назарбой билан музокаралар ўтказмоқда. Ҳаммани қизиқтирадиган биттагина савол ҳам бу ташрифнинг ножиддийлигини кўрсатади, холос. Савол эса шундай: Тошкентда бир неча соатгина бўлган Путин Остонада қанча вақт қолади?