07 June 2012
03:52 - Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати раҳбарлари учрашди
Бугун Хитой Давлат кенгаши раиси ўринбосари Ван Цишань ва Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ўзаро учрашишган ва ҳукуматлараро муносабатларнинг аҳволини муҳокама қилиган. Бу борада Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди. Учрашувда асосан энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамокрлик истиқболлари кенгашилган. Шунингдек, Хитой билан Ўзбекистонни боғловчи янги темир йўл, мамлакатимиздан экспорт қилинаётган табиий газ масалалари тилга олинган. Ҳукумат ваикллари иштирокида бизнес форум ташкил қилинган.