06 June 2012
03:38 - Шаҳрисабзга янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сссияси чиақирил, унда ташкилий масала кўрилди. Сессия ишида қатнашган Қашқдараё вилояти ҳокими Туробжон Жўраев туман ҳокими Ўктам Хидировни ўз аризасига мувофиқ лавозимидан четлатди ва вилоят ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбсоари Фахриддин Норовни туман ҳокими этиб тайинлади.

Исмини очиқлашни истамаган манбаларга кўра, айни кунда собиқ ҳоким Ўктам Хидировнинг жиноий жавобгарликка тортилгани, вилоят прокуратурасида сўроқ бераётгани айтилмоқда.