05 June 2012
01:50 -
Тошкентда яна 13 нафар диндор ҳибсга олинди
Бу борада Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар тарқатган. Жамиятга мурожаат қилган Тошкент шаҳар Олмазор тумани Бешқўрғон кўчаси 32-уйда яшовчи Мурод Муҳаммадхонов шу йилнинг 17 майида 28 яшар ўғли Дилшод ҳамда маҳалланинг яна 12 нафар йигити “Ваҳҳобий” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, ҳибсга олинганини маълум қилибди.
Жамият релизида айтилишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши кураш Бошқармасининг 6 нафар ходими томонидан ўтказилган тинтув ҳамда диндорларни ҳибсга олиш вақтида талай процессуал нормалар қўпол тарзда бузилган. Жумладан, ходимлар маҳалла фаоллари, участка нозири ва холисларнинг иштирокига қарамасдан ҳеч қандай хат ҳужжатсиз хонадонга бостириб киришган ва тинтув ўтказишган. Истаган нарсалари топилмагач, тинтув баённомасини ҳам нася қилиб, Дилшодни ўзлари билан олиб кетишган.
Ҳозирда Дилшод Муҳаммадхонов ва яна 12 нафар диндорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-моддаси 1, 2-қисми (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш, ноқонуний диний ва бошқа уюшмалар фаолиятида иштирок этиш) билан қўзғатилган жиноят иш бўйича Тошкент шаҳар 1-сон қамоқхонасида сақланмоқда.
Релизнинг тўлиқ матни жамиятнинг расмий веб сайтида — www.ezgulik.org