02 June 2012
04:24 - Косондаги колониядан яна бир маҳкумнинг жасади келди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган 18-сонли релизида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/51-муассаса(Қашқадарё, Косон шаҳри)дан 53 яшар Исматулла Аббосовнинг жасади келагини таъкидаланади. Унга нисбатан қамоқхона маъмурияти томонидан инсульт тиббий ташхиси қўйилган. Бироқ Аббосовнинг оила аъзолари 29 май куни жасади келтирилиб, тонг ғира-ширасида қўмдириб юборилган хонадон соҳибининг инсульт билан оғригани ва унинг ўлимига бу хасталик сабаб бўлмаганига ишонади.

Жамият релизига кўра, Аббосов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 31.01.2005 йилдаги ҳукми билан ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо кейинчалик бу жазо 25 йиллик қамоққа ўзгартирилган. Миллати эронли бўлган бу шахс жиноят қонунчилигининг қотиллик ва ўқотар қуролларни сақлаш билан боғлиқ жиноятларда айбланган.

Исматулла Аббосов жазони ўташ даврида 4 марта сангородда даъволанган, уни сурункали қандли диабет касаллиги безовта қилган. Сўнгги марта унинг оёқ панжалари гангрена бўлгани боис кесиб ташланган. Маҳкум оила аъзолари билан учрашувда сўнгги ўзига нисбатан хавф сезаётганини таъкидлаган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Аббосовнинг сирли ўлими билан боғлиқ ташхисни шубҳа остига олиб, бу борада жиддий текширув талаб қилмоқда Жамият Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ваколатхонаси раҳбарларини бу ҳолни ўрганишга чақирган.

Релизнинг тўла матни жамияти веб сайтига қўйилган – www.ezgulik.org