26 May 2012
07:34 - Ёлғончи аблаҳнинг ёлғон илтимоси
17 май куни эл.почтамга turgun72@yahoo.com деган эл.адресдан инглиз тилида хат келди.

Хатда айтилишича, унининг муаллифи Бахтиёр Тургунов. У ўз оила аъзолари билан Филиппин давлатининг Манила шаҳрига бориб, меҳмонхона олдидаги паркда босқинчилар ҳужимига дучор бўлган. Натижада бор-бутидан ажралиб, уйга қайтишга йўлкира учун 2850 АҚШ доллари бериб туришимни илтимос қилган.

Аслида, Бахтиёр Тургунов исмли танишим бор, ҳозир Европада яшайди. Бироқ унинг мен биладиган эл.адресидан келган хатнинг мазмуни ва айниқса унинг инглиз тилида эканлиги мени ҳайрон қолдирди. Барча алоқа воситаларидан фойдаланиб, ўша заҳотиёқ у билан боғланишга ҳаракат қилдим, аммо аксига олиб, боғлана олмадим.

Эртаси куни Бахтиёржоннинг ўзи менга телефон қилиб қолди. Мен ундан уни инглиз тилидаги «хати» ҳақида сўраган эдим, у ҳайрон бўлди ва уйидан ҳеч қаерга бормаганлигини айтди.

Биз бир оз кулишдик ва иккаламиз хам эл.почталардан келадиган хат-хабарлардан хушёр бўлишга келишдик. Ҳаммани шундай қилишга чақираман.

Акбарали Ориф
“Бирлик” фаоли
Дания