26 May 2012
02:51 -
Ёзувчи Исфандиёр қизи Сўғдиёнани турмушга берди
Тошкентдаги Ezidiyor ресторанида элга ош берган таниқли ёзувчи Исфандиёр (Маткаримов) жамоатчиликка миллатимизнинг яқин тарихидаги “ўзбеклар иши” ва ошкоралик йилларидаги фидойиликлари билан маълум. У ўзи ташкил қилган Ўзбекистон халқ фронти ва ёзувчи-ижодкор сифатидаги фаолликлари, айниқса, Кремлдан ташланган Иванов-Гдлян десантчиларига қарши курашдаги ишлари билан тарихимизга кирган. Унинг пахта ишига оид “Генераллар ўйини” сингари тарихий эсселари китобхонларга яхши маълум.
Исфандиёрнинг ошига бугун кўплаб ижодкорлар, давлат ва жамоат ва арбоблари келишди. Ҳозирда ижоддан ташқари адвокатлик билан ҳам шуғулланаётган Исфандиёнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Маткаримова ҳам ҳуқуқ соҳасида таниқли олима, юридик фанлар доктори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида декан лавозимида ишлайди.
Сўғдиёна бу оиланинг иккинчи қизидир. Катта қизлари аввалроқ турмуш қурган. Оиланинг учинчи фарзанди ўғил, исми – Спитамен.