25 May 2012
17:55 -
Франция президенти кутилмаганда Афғонистонга келди

Шу йил 15 майда президентлик курсисига ўтирган Франция Президенти Франсуа Олланд бугун эрталаб кутилмаганда Афғонистонга келди. Мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари ҳамда бир қатор юксак лавозимдаги армия генераллари билан келган Президент Франсуа Олланднинг мақсади - Афғонистонда олиб борилаётган террорга қарши урушда иштирок этаётган Франция ҳарбийлари билан кўришиш. Унинг учрашувлари ҳақида тафсилотли хабарлар йўқ. У ҳар ҳолда Афғонистон Президенти билан кўришмаса керак, чунки, улар бир неча кун аввал айнан Афғонистон масалаларига бағишланиб, Чикагода ўтказилган НАТО саммитида ҳамма нарсани гаплашиб олишган.
Биз учун бу хабарнинг қизиқ тарафи қуйидагиларда. Маълумки, АҚШ Ироқда уруш бошлаганда, Франциянинг ўша пайтдаги Президенти Жак Широак бу урушга қарши бўлган ва АҚШ билан конфликт қилиб, террорга қарши уруш бошланган йиллардаёқ феълан Ғарбнинг бирлигини парчалаш йўлида иш олиб борган. Эслатиб ўтамиз, ёшлигида коммунист ғояларни қўллаб-қувватлаган Жак Ширак, кейинчалик ўнг қанотли партияларда фаолият олиб борган эди.
Тўғри, ҳозирги Президент Социалистик партиянинг вакили. У популистик ижтимоий масалаларни кун тартибининг олдинги қаторларига олиб чиқишга интилиши олдиндан маълум эди. У Афғонистондаги уруш масаласида ҳам популистик қадамлар қилмоқчи. Масалан, бу йилнинг охиригача Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи. Ваҳоланки, НАТО ўз қўшинларини 2014 йилнинг охиригача қадамма-қадам олиб чиқиш қарорини олган.
Хуллас, агар Франсуа Олланд айтганини қилса, НАТОнинг Афғонистондаги позициясига зарба берилган бўлади. Бу нарса келажакда Ўзбекистон учун ҳам салбий натижалар бериши табиий.