18 May 2012
02:22 - Асака заводида йиғилаётган автомобилларнинг нархи ошди
Бугун пойтахт ва вилоят марказларидаги автосалонларда GM-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар орттирилган нархлар билан сотувга чиқди. Автосалон маъмурларига кўра, автомобиллар нархи маркаларига қараб, 12 фоиздан 29 фоизга қадар кўтарилди.
Автосалон сотувчилари шундоғам эркин савдода бўлмаган автомашиналарнинг нархлари ўсишини ҳукуматдан келган кўрсатма билан изоҳламоқда, дейди мухбиримиз.