16 May 2012
02:58 -
Қирғизистонда наркогуруҳлар қариндошчилик ва миллати бўйича шаклланган
Бу ҳақда Қирғизистон Ички Ишлар Вазирлигининг Иқтисодий жиноятлар билан курашиш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Александр Иванов матбуот конференциясида айтди, дейилади «24.kg» агентлигининг хабарида. Бошқарманинг қўлидаги маълумотларга кўра, ҳозир 9 та ўзбек, 7 та қирғиз, 5 та курд, 3 та лўли, 2 тадан чечен и турк ҳамда биттадан уйғур ва тожик гуруҳлари бор экан.
Бишкекда 4, Чуй вилоятида 8, Ўшда 6, Боткент ва Жалолободда 4 тадан, Талас ва Норинда биттадан гуруҳ иш олиб бормоқда.
Ўзбекларнинг ташкилий жиноят гуруҳларининг кўпчилик лидерлари Қирғизистон жанубидаги воқеаларга ҳам алоқалари борлиги сабабли ҳозир мамлакатни тарк этишган эмиш.
Бу Бошқарманинг бошлиғи Адилбек Ботобоев 2010 йилда Афғонистонда 3 минг 600 тонна опиатлар тайёрлангани, уларнинг 16 фоизи Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Россияга кетаётгани айтган.