16 May 2012
02:04 - Гулнора Карим Қорақалпоғистонда фуқароларнинг тўйини ўтказмоқда
Амударё, Элликқалъа, Кегейли, Тўрткўл, Қўнғирот, Қонликўл, Чимбой, Хўжайли, Беруний туманлари ҳамда Нукусда Гулнора Каримнинг Ўзбекистон Маданияти ва Санъати Форуми Жамғармаси томонидан никоҳ ва хатна тўйлари ўтказилмоқда. Келинларга Гулнора Каримованинг “Guli” бренди остидаги никоҳ кўйлаклари, хатна қилинаётган болаларга ҳам турли туман совғалар улашилмоқда. Бу тадбирлар Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар томонидан ҳам ихтиёрий-мажбурий қўллаб-қуватланиб, ёш оилаларга рўзғор жиҳозлари инъом қилинмоқда.

Гулнора Карим бу йил “1000та никоҳ тўйи ва 1000та суннат тўйи” номли лойиҳа доирасида бир қатор вилоятларда тўйлар ўтказганини хабар қилган эдик. Ҳозир навбат Қорақалпоғистоонга келибди. Бундан кейинги хайрия тўйлари водий вилоятларида ўтказилар экан. Кейинчалик бу кампания Самарқанд ва Бухорода давом этади.