15 May 2012
05:52 - “Қора бозор”да доллар қутурди, рейдлар кўпайди
Кеча Ўзбекистон қора бозорида АҚШ валютасининг миллий сўмга нисбати 2860 сўм, яъни 100 АҚШ доллари 286 000 сўмни ташкил этди. Бу кейинги йиллардаги рекорд кўрсаткичдир. Доллар курсининг яна-да ошиши Ҳаж сафарининг яқинлашаётгани ва АҚШ валютасига эҳтиёжнинг ортиши билан изоҳланмоқда.

Шунингдек, қора бозорда прокуратура ҳузуридаги солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бошқармаси томонидан рейдлар ўтказилмоқда. Аввалллари миршаблар “ҳимоя”си остида бемалол фаолият юритган саррофларга сичқоннинг ини минг танга бўлиб қолди.