12 May 2012
21:45 -
Ўзбекистон... фестиваллар мамлакати
Бир неча кун аввал Президентининг катта қизи Гулнора Карим Элликқалъада “Асрлар садоси” фестивалини ўтказиб, унда хўроз уриштирган, ит талаштирган эди. Кеча эса Тошкентда “Чанқовуз садоси” фестивали номли яна бир фестиваль очилди. Малика Гулнорага тегишли сон-саноқсиз ширкатлар томонидан амалга оширилаётган бу фестивалларнинг энг каттаси яна 5 кундан сўнг очиларкан. Бу фестивал "Навқирон Ўзбекистон-2012" деб аталиб, у Гулнора бошлиқ Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми жамғармаси, Маданият ва спорт ишглари вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар уюштирилмоқда. Унда хонанда-ю, созанда, рассому сураткаш, уста-ҳунармандларимизнинг имкониятлари намойиш этилади.