11 May 2012
07:06 - Тошкентни қонга ботирган қотиллар Қозоғистонда қўлга олинди
Бу ҳақдаги хабарни Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тарқатди. Тошкент ва Тошкент атрофида бир неча аёлни ўлдириб, уларнинг буюмларни ўзлаштирган икки ҳамюртимиз Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳибсга олинган. Олиб борилган қидирув натижасида 2011 йилнинг март ойидан 2012 йил март ойигача кўплаб қотилликларни содир этган 26 ёшли икки шахсни Ўзбекистонга экстрадация қилиш масаласи кўрилмоқда.

Қозоғистонлик миршабларнинг айтишича, қотиллар хусусий таксичи-киракашлар сифатида йўловчиларни ўз автомобилларига олишган ва кейин уларни ўлдириб келишган. Ҳозирда бу йигитларнинг 7 аёлни ўлдирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.