11 May 2012
06:17 - Мустафо Жамил ўғли ҳам ўзига қарши мухолифатнинг конструктив бўлишини истайди
Шу кунларда Мустафо Жамил ўғли қримтатарларининг телеканалидаги “Miz-Mizlar”, балки, ўзбекчасига “Миш-Мишлар”дир, программасига интервью бериб, қримтатарларларининг аҳволи, Украинадаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, программани олиб борувчилардан бири Усмон Пашаевнинг Қримтататр мажлиси ичидаги мухолифатни назарда тутиб, “Мухолифатга қандай муносабат билдирасиз?” деган саволига “Мухолифат доим керакдир, аммо у конструкти в бўлиши керак” дебди.

Қизиғи, шундаки, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳам айнан шундай дерди. У “Эрк” партиясини конструктив мухолифат сифатда ўзи яратиб, конструктив бўлмаган “Бирлик”ни йўқ қилиш учун қандай ҳаракат қилганини, аммо, қилолмаганини ҳозир ҳамма билади.

Мухолифатнинг конструктив ёки ноконструктивлигини танқид қилинаётганлар белгилайдиган бўлса, ҳақиқат ҳеч қачон ўртага чиқмайди.

Мухолифатнинг конструктив ёки ноконструктивлигини халқ баҳолаши ва белгилаши керак. Табиий, мухолифатнинг ўзи ҳам, ҳокимият ҳам, ўз фикрларини билдиришлари мумкин ва керак, аммо, охирги сўз халқдадир.

Ўзбек халқи ҳам, қримтатар халқи ҳам, бундай масалаларда бугун баҳо беришга қодир эмас, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, демак, халқнинг савиясини ошириш устида тўхтовсиз ишлаш керак, бироқ, унга ўз фикрини тиқиштириш билан иш битмайди.