11 May 2012
05:29 -
Ўзбекистон жанубида табиий офат: кучли жала, сел ва тошқин
Кеча Қашқадарё вилоятининг тоғли Яккабоғ, Китоб ва Шаҳрисабз туманларида ёққан кучли жала туфайли аҳолининг муайян қатлами жиддий зарар кўрган. Аҳоли уйлари, томорқа ва иморатларнинг талофат кўргани айтилмоқда. Айниқса вилоятнинг Қамаши тумани Ёртепа қишлоғи улкан тошқин домида қолди, бу ерда инсоний қурбонлар берилмаганига қарамай талофат миқдорининг йириклиги айтилмоқда.
Шунингдек, кечга яқин Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Зарафшон канали тошиши натижасида ён-атрофдаги қишлоқлар сув остида қолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятининг воқеа жойига боргани ва офат кўламини ўрганаётгани аълум бўлди. Тафсилотлар кейинги хабарларимизда.