07 May 2012
19:26 -
Владимир Путин президенлик лавозимига ўтирди, Ислом Каримнинг чеҳраси очилди
Москва вақти билан қоқ пешинда (Тошкентда соат 13:00) Кремлда Владимир Путиннинг Президентлик лавозимини эгаллаш маросими – инаугурацияси бўлди. Шундай қилиб, Россиянинг хўжайини яна 6 йил хўжайинлигини президент сифатида давом эттиради.
Бугун эрталабдан Москванинг мраказида ва бошқа шаҳарларда инаугурацияга қарши бўлганларнинг норозилик акциялари бошланди. Москвада 300 киши майдонларга чиқди. Фаол мухолифатчилардан 500 га яқини кеча полицияга ушлаб кетилганини ҳам ҳисобга олинса, шунча одамнинг норозилик акциясида иштирок этиши жиддий воқеа бўлди. Полиция уларни куч ишлатиб тарқатиб юборди.
Владимир Путин расмий лавозимга ўтириш маросимидан кейин хотини билан биргаликда Кремлдаги черковга ўтди, Москва ва бутун Русия патриархи Кирилл унга фатво берди.
Россия Конституциясига биноан ҳукумат истеъфога кетди, Президент Путин собиқ Президент Медведевнинг номзодини Бош вазирликка кўрсатди. Эртага Давлат Думаси уни тасдиқлаши керак.
Путиннинг тахтга қайтишидан бахтли бўлгандардан бири, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримдир. Айнан КГБ томонидан Ўзбекистонга бошлиқ қилиб тайинланган Ислом Каримни Россиянинг аввалги президентлари Ельцин ва Медведев ёқтиришмасди, аммо ўзи КГБчи бўлган Путиннинг Ислом Каримга муносабати ўта ижобий эканлиги ҳаммага маълум.
Ҳозир Ислом Карим ўз мавқеси мустаҳкамланганини байрам қилаётган бўлса ажаб эмас. Аслида, воқелар бошқачароқ давом этишининг эҳтимоллиги жуда катта. Путин баъзилар айтаётгандек, яна икки муддат эмас, бир муддат ҳам президентлик курсисида ўтиролмаса керак. Унинг эндиги кетиши - кетиш эмас, ағдарилиш бўлади. У ағдарилса, Ислом Каримни ўзи билан тортиб кетади. Табиий, Ислом Карим ундан олдин ўзи ағдарилмаса.