06 May 2012
20:38 -
2001 йил 11 сентябрь террорист ҳужумларининг ташкилотчилари судга чиқарилди, улар АҚШ демократиясидан фойдаланиб масхарабозлик қилишмоқда
Кеча АҚШнинг Гуантанамо ҳарбий базасида Ҳарбий суд 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда уюштирилган террористик ҳужум ташкилотчилари деб ҳисобланган 4 кишининг ишини кўришга бошлади. Террористик хужумларнинг бош архитектори деб ҳисобланган покистонлик 47 яшар Ҳалид Муҳаммад ва яна уч араб айбдор деб топилса, ўлимга маҳкум қилинади.
Президент Обаманинг маъмурияти бу иш Нью-Йоркдаги Федерал Судда кўрилиши учун ҳаракат қилган эди Аммо, Конгресс бу ишнинг мамлакат ҳудудларида ўтказилишига рухсат бермади.
Айбланувчилар судьянинг саволларига жавоб беришни рад этишгач, суд 12 июнга қолдирилди.
Суд ҳарбий бўлишига қарамасдан, АҚШда қабул қилинган демократик нормалар доирасида бўлишига шубҳа йўқ. Биринчи куниёқ бу нарса исботланди. Террористлар берилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, тўғридан-тўғри масхарабозлик қилишаётгани ахборот воситалари тарафидан тарқатилаётган хабарлардан кўриниб турибди. Масалан, Ҳалид Муҳаммад соқолини хина билан қизилга бўяб судга келган, айланувчилардан бири суд залига кирмайман деб туриб олган ва уни махсус коляскада олиб киришган, бошқа бир айбланувчи “Бизни охирги марта кўрмоқдасиз, бизни ўлдириб, ўзимизни осганимизни эълон қиладилар” деб бақирган. Уларининг ҳаммаси, ўзимизнинг Елена Урлаева каби, вақти-вақти билан “Оллоҳу Акбар!” деб бақириб туришган, ўша ернинг ўзида номоз қилишга ҳаракат қилишган ва ҳокозолар.
Суд жараёни, АҚШда қабул қилинган нормалар доирасида йиллаб давом этиши мумкин.