04 May 2012
03:36 - Чироқчининг тоғли қишлоғига сел келди, бир бола нобуд бўлди
Кеча, 2 май куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Сарсон қишлоғидан оқиб ўтувчи кичик дарёга сел келди ва маҳаллий мактабнинг 6-синф ўқувчисини оқизиб кетди. 12 яшар болакай бугун тупроққа берилди. Маҳаллий фуқароларнинг айтишича, сойликда жойлашган кичик дарё қарийб ярим соат давом этган жаладан сўнг тошган, кишиларнинг уй ва иморатларига ҳам бирмунча зарар берган.