03 May 2012
05:38 - Ўзбек чегарачилари 2 наркоташмачини отиб ўлдирди
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш бошқармаси аскарлари ўзи билан 33 килограмм героин моддасини Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган 2 наркоташмачини отиб ўлдирган. Оғуфурушлар Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга қараб ҳаракатланаётган эди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари борасидаги маълумотлар очиқланмаган.

Ҳодиса юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракталари бормоқда.