30 April 2012
03:14 - Озорбайжонда юрт ташқарисидаги озори диаспораси билан ишлайдиган Давлат Комитети бор, Ўзбекистонда ҳам бўлиши керак
Бугун Берлинда Европа озорбайжонлар конгрессининг IV қурултойи ўтказилгани ва унинг президентлигига Германия озорбайжонлар Координацион марказининг раиси Самира Патцер Исмайлова сайланганининг ўзи ўзбеклар учун ибратли хабар. Чунки, минг афсуски, ўзбек диаспораси ҳеч бир ерда жиддий шаклда уюшмаган, ташкилотлашмаган.

Аммо, бу хабар Диаспора билан ишлаш Давлат Комитети тарафидан тарқатилгани ҳам биз учун ибрат бўлиши керак. Демак, Озорбайжонда чет элда яшайдиган озарбайжонлар билан шуғулланадиган давлат идораси бор экан.

Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат бир неча йил аввал Ўзбекистон Президенти Ислом Каримга мактуб йўллаб, Ўзбекистон ҳукумати таркибида чет элда яшайдиган ўзбеклар билан ишлайдиган махсус вазирлик тузишни, биринчи вазир қилиб Пўлат Охунни тайнлашни таклиф қилган эди. Бу иш эртами кеч албатта бажарилиши керак.