29 April 2012
12:10 -
Туркияда ўзбек аёлини аввал зўрлаб, кейин ўлдирмоқчи бўлдилар
Истанбулнинг жанубидаги қўшни вилоят Хўжаэлидан Марамара денгизининг жанубидаги Ялова вилоятига кечқурун маиший дам олиш учун келган 3 турк эркаги 26 ёшли З.Й. исмли ўзбек аёли билан танишдилар ва уни ярим кечадан кейин автомобилларида ўз вилоятларига олиб кетдилар, дейилади Миллиёт газетасининг хабарида. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам, кўринишидан, ўзбекистонлик ўзбек аёли улар билан ўз ихтиёри билан кетган, нимага кетаётганини ҳам билган. Аммо воқеанинг давоми у кутмагандек бўлган.
Уни уч турк бир ўрмонга олиб кириб зўрлашибди, сўнга роса калтаклаб ва ўлди деб ўйлаб, ўша ерга ташлаб кетишибди.
Хушидан кетган З.Й. ўзига келиб, амаллаб катта йўлгача эмаклаб чиққандан кейин, уни кўриб қолганлар касалахонага олиб боришибди. У полицияга мурожаат қилгач, уч эркак ушланибди.