25 April 2012
06:31 -
Ўтган йили Гуржистондаги автоҳалокатларда 526 киши нобуд бўлди, Ўзбекистондачи?

Бу марказнинг тарқатган хабарида жуда кўп қўшимча маълумотлар бор. Масалан, нобуд бўлганларнинг кўпчилиги 41 билан 60 ёш орасидаги одамлар. Энг кам нобуд бўлганлар 26 билан 40 ёш ўртасида.
Автоҳалокатлар июль-сентябрь ойлари, яъни туристик мавсум пайтида энг кўп бўлар экан.
Табиий, бу каби маълумотлар ҳавас учун эълон қилинмайди, уларнинг анализи автоҳалокатлар ва нобуд бўлганлар сонини камайтириш учун хизмат қилади.
Энди, кўз олдингизга келтиринг, Ўзбекистонда шу каби маълумотлар тарқатилиши мумкинми? Йўқ, чунки, Ислом Карим бошқараётган мамлакатда автоҳалокатлар бўлиши ҳам мумкин эмас, деб ҳисобланса керак.