23 April 2012
17:46 - Мамлакатимиз жанубида сезиларди ер силкиниши кузатилди
АҚШ Геология хизмати томонидан 22 апрелга ўтар кечаси қайд қилинган ер силкиниши 4,7 балл кучланишни акс эттирган. Зилзила ўчоғи Қарши шаҳридан 39 километр олисда бўлиб, ер силкиниши Қашқадарё ва Самарқанд, Тожикистон Республикасининг Пинжикент вилоятларида сезилган.

Қашқадарёликлардан бирининг таъкидича, қиш бўйи зах тортган айрим деворларгина қулаган, аҳоли ўртасида эса сезиларди талофат йўқ.

Тошкентдаги сейсмология станциси зилзила туфайли талофат бўлмагани, бу боррада бирорта маълумот станцияга келиб тушмаганини маълум қилди.