23 April 2012
04:37 - Францияда президент сайлови: иккинчи турга Саркози ва Олланд чиқди
Бугун ўтказилган сайловнинг биринчи турида номзодлардан ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз ололмади. Ҳали тўлиқ натижалар эълон қилингани йўқ. Аммо, турли сўровнамаларнинг натижаларига кўра, Социалистик Партия номзоди Франсуа Олланд 28,4 билан 29,3 фоиз, жорийдаги президент Николя Саркози 25,5 билан 27 фоиз, ўнг кучларнинг номзоди Марин Ле Пен 18,2 билан 20 фоиз орасида овоз олган.

Шундай қилиб, сайловнинг иккинчи турида Франсуа Олланд ва Николя Саркози беллашади. Хабар агентликлари сайлов комиссиялардаги манбаларга таяниб, расмий маълумотлар ҳам шундай натижа бераётганини тасдиқлашди.