17 April 2012
04:28 -
Жаҳон Банкининг янги президенти Жим Ёнг Ким
Бу банкнинг 2007 йилдан бери президенти бўлган Роберт Зеллик шу йил 1 июлда истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Бугун янги президент сайланди.
Банкнинг 25 кишилик Бошқарув органи – Директорлар Кенгаши икки номзоддан бирини танлаши лозим эди. Булар - Кореяда туғилиб, ҳозирда америкалик бўлган Жим Ёнг Ким ва Нигериянинг молия вазири Нгози Оконжо-Ивела. Натижада Жим Ёнг Ким танланди. Аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, бу сафар икки номзоддан бири танлангани Reuters агентлигининг хабарида алоҳида урғуланган.
Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси Нгози Оконжо-Ивела тарафида бўлган экан, аммо Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, АҚШ Жим Ёнг Кимни танлашган. У шу пайтгача Нью-Ҳампшир штатидаги Дартмоуз коллежининг президенти бўлиб ишлаб келмоқда эди.