17 April 2012
01:46 - Боксчимиз Руслан Чагаев яна рингга тушмоқчи
Унинг бу сафарги рақиби АҚШлик 39 яшар Билли Зумбрун бўлиб, жанг Германиянинг Шверин шаҳрида шу йилнинг 21 апрелида ўтказилади. Зумбрун 12 йиллик профессионал фаолиятида бир марта АҚШдан ташқарига чиққан, яъни Дюссельдорфда ўтказилган жангда Александр Дмитренкодан мағлуб бўлган. Руслан Зумбрун билан 8 раунд курашади. У сўнгги жангини шу йилнинг январида Тринидад ва Тобаголик боксчи Кертсон Мансвелл билан ўтказган ва ишончли ғалаба эришган.