15 April 2012
07:05 -
Президентликка номзод бўлган белорус мухолифатчиси авф этилиб, қамоқдан чиқарилди

Аммо, айтиш керакки, мухолифатчи ҳам чекинди, у яқинда ўз айбини бўйнига олиб ва афв этишни сўраб, Президентга мурожаат қилганди.
“Ҳаракат” мухбирлари аввал ҳам ёзганларидек, аслида, белорус мухолифатчиларнинг бошқа айби ҳам бор. 2010 йили Лукашенко кутилмаганда юмшоқ бўлиб қолиб, мухолифатчиларга сайловларда иштирок этиш имкони бергандa, мухолифатчилар ягона умумий номзод кўрсатиш ўрнига, 6 номзод кўрсатдилар, уларнинг ҳар бир 2-3 фоиз атрофида овоз олди. Агар улар бирлашсалар ва ягона номзод кўрсатсалар эди, ягона номзод камида 25-30 фоиз овоз оларди ва Лукашенкони мухолифат билан ҳисоблашишга мажбур қиларди.
Белорусларнинг бу “тажрибоси”ни ҳам ҳисобга олган “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат, шок терапияси усуллари билан бўлса ҳам, бутун мухолифатни бу партияда бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракат натижаларини берди ҳам. Ҳозир Ўзбекистон ичида “Бирлик”дан бошқа ташкилий куч йўқ.