14 April 2012
07:46 - Туркия Бош вазири Хитойдан келиб, Саудияга кетди
Уч кунлик Хитой сафаридан қайтар-қайтмас Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Саудия Арабистонига кетди.

У кеча Саудия пойтахти Риёдга келиб ва Саудия қиролининг меҳмонлар учун қурдирган саройида жума номозини қилиб, вертолетда қиролнинг ёзлик саройига учиб келди. Бу ерда уни Қирол Абдуллоҳ Бин Абдуллазиз Ал Сауд кутиб олди.

Шундан кейин улар бирга овқатланишди, расмларга тушишди ва бир соат яккама-якка суҳбат қилишди, Туркия матбуотида айтилганидек, икки тарафни қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашишди. Сурия масаласи алоҳида тилга олингани ҳам, табиий, хабарларда таъкидланди.

Бу ташрифнинг бошқа тафсилотлари ҳали эълон қилинмади, қилинмаса ҳам керак. Қолаверса, расмда кўриб турганингиз Қирол билан нимани ҳам гаплашиб бўларди, фақат гаплашувчининг обрўси тушади.