11 April 2012
02:09 - Красноярск аҳолисининг сони бўйича миллионлик шаҳар бўлди
Бугун кечқурун туғилган чақалоқ шаҳарнинг ахолисини бир миллионга олиб чиққани Россия ахборот воситалари тарафидан эълон қилинди. Шундай қилиб, Красноярск бу мамлакатда мавжуд бўлган 12 миллионер шаҳарлар рўйхатига қўшилди. Мана шу пайтгача миллионер бўлган шаҳарлар - Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Нижний Новгород, Самара, Омск, Қозон, Челябинск, Ростов-на-Дону, Уфа ва Волгоград.

Аҳолиси камайиб бораётган Россия учун бу катта ижобий воқеадир. Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Пермь шаҳрининг аҳолиси бир миллиондан камайиб кетиб, миллионерлар рўйхатидан чиққанди.