06 April 2012
18:14 -
Сирдарёда милиция зобити пора билан ҳибсга олинди
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ИИБ терговчиси, катта лейтенант Отамурод Турдиев маҳаллий фуқаролардан биридан 150 000 сўм (расмий курс бўйича 85 АҚШ доллари) миқдорида пора олаётган вақтда МХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирда милиция зобитига нисбатан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда 210-моддаси (Пора олиш) эпизодлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Милиция зобитининг ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли Ховосдаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилгани айтилмоқда, дейди мухбиримиз.
Милиция зобитининг ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли Ховосдаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилгани айтилмоқда, дейди мухбиримиз.