04 April 2012
18:27 -
Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти иқтисодий иттифоққа айланадими?
Ўзини халқаро муносабатлар соҳасида мустақил таҳлилий тадқиқотлар олиб борувчи мустақил, нодавлат ва нотижорат ташкилотидир, деб таърифлаган Минтақавий Сиёсат Жамғармаси (МСЖ) ростдан ҳам мустақил муассаса эканлиги, табиий, МСЖнинг ҳазилидан бошқа нарса эмас. Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган ва ҳукуматдан ростакам мустақил бўлган ягона ташкилот Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамият эканлигини ҳамма билади. МСЖ ҳукуматнинг ташкилоти ва ҳукуматнинг нуқтаи назарини акс эттириш ва ташвиқот қилиш билан шуғулланиши шубҳасиздир.
Кеча бу Жамғарма ўз сайтида “Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти иқтисодий иттифоққа айланадими?” номли таҳлилий мақола эълон қилди. Табиий, Ўзбекистон ҳукумати учун давлат тили бўлган рус тилида эълон қилди.
МСЖ Ўзбекистоннинг ташкилоти бўлгани учун, бу мақолада ҳамма нарсани Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан ёритилиши ва Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятини Евросиё Иқтисодий Иттифоқига айланьтириш учун қилинаётган урунишларга Ўзбекистоннинг муносабати қандай бўлиши кераклиги хусусида фикр юритилиши керак эди. Аммо, бу мақолада бундай ёндошиш йўқ. Россия ва Қозоғистоннинг сиёсатига кўпроқ эътибор берилган. Мақолага берилиши керак бўлган умумий баҳо эса шундай – ўтасаёз тадқиқот
Шундай экан, Минтақавий Сиёсат Жамғармасининг нимага кераги бор ўзи деган саволга жавоб ҳам қидириб ўтирмасдан, ҳаммага маслаҳат бермоқчимиз:
“Ҳаракат” агентлиги сайтининг, яъни ҳозир ўқиётган сайтингизнинг “Қидириш” бўлимига кириб, “Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти”, “Евросиё Иқтисодий Иттифоқи” жумлалари бўйича қидириш қилинг. Ўшанда шу мавзуларга оид хабарларимизда берилган ўта қисқа таҳлилларни кўрасиз. Ҳамма таҳлиллар Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан қилинганини ўрганасиз. Бундан ҳам муҳими, бизнинг таҳлиллар “Минтақавий Сиёсат Жамғармаси” эълон қилган мақоладан чуқурроқ ва жидддийроқ эканлигини тушунасиз.