03 April 2012
02:47 - Москвада “Ўзбек тили дарслиги” нашр этилди
Яқинда Москва Давлат Тиллар Университетида “МДҲ мамлакатлари учун ўзбек тили дарслиги” (Учебник узбекского языка для стран СНГ) номли китоб нашрдан чиққани Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги тарафидан фақат рус тилида эълон қилинди. Китоб Москва Давлат Тиллар Университети мутахассислари билан ўзбекистонлик эксперт-тилчилар иштирокида тайёрланибди. Аммо, иштирокчиларнинг биронтасини исми тилга олинмайди.

Хабарда айтилишича, ҳозир Россия олий ўқув юртларида ўзбек тили инглиз, француз, испан тиллари каби даражада ўқитилади. Баъзи талабалар ўзбек тилида яхши талаффуз билан гапиришмоқда. Китобдан фақат талабалар эмас, ўзбек тилини ўрганишни истаган ҳар қандай одам фойдаланиши мумкин.