02 April 2012
01:30 -
Гулнора Карим қашқадарёликларни бахтиёр қилди
Ўзбекистон санъати ва маданияти форуми жамғармаси томонидан Қашқадарёда “1000 та никоҳ тўйи ва 1000 та суннат тўйи” хайрия лойиҳасининг дастлабки босқичи ўтказилиб, унда 50 нафар жуфтлик никоҳланди. «Келинлар мазкур лойиҳа учун махсус яратилган турли фасон ва оқ ҳамда қаймоқранглардаги Guli либосларида янада гўзаллик касб этишди. Ёш келин-куёвларга Фонд Форумнинг девор соатлари, Guli брендининг оилавий туморлари ва лойиҳа муаллифи Гулнора Каримованинг табрикномалари топширилди», дея хабар беради Фонд Форум матбуот хизмати.
“Суннат тўйлар” доирасида эса, барча болаларга велосипедлар, ўйинчоқлар, китоблар совға қилинган. Шунингдек, улар учун банкдан махсус ҳисоб рақамлар очилган. Ўзини мамлакатнинг саховатли, бетакрор маликаси деб ҳисблайдиганбу аёл шу тариқа «халқ ичига» кириб бормоқда.