02 April 2012
02:47 -
Ўзбеклар 1 апрелни жиддий қарши олди
Одатда 1 апрель ҳазил ва кулги куни сифатида нишонланади, аммо бу галги кулги куни ўзбекистонликларга татимади. Чунки қатор коммунал тўловлар, хусусан, электр нархи 7,5 фоизга, совуқ ва иссиқ сув нархлари эса 15,5 фоиз, табиий газ нархи эса салкам 20 фоизга кўтарилди. Жамоат транспортида ҳам кира ҳақлари 600 сўмдан 700-800 сўмга кўтарилди.
Кеча, 31 мартда кучсиз ер силкиниши қайд этилган эди. Бугун тушдан сўнг қаттик жала ва кечқурун дўл ёғди. Одамларнинг кайфиятини ифодалаётган об-ҳавонинг тез кунларда яхши томонга ўзгариши айтилмоқда, аммо одамларнинг кайфиятида ҳам шундай ўзгариш бўладими?