30 March 2012
22:24 -
Глобал бозорнинг келажаги Тошкентда муҳокама қилинганига ишониш мумкинми?
Ўзбекистон режимининг қўғрчоқ сайтлари бир-биридан бир неча сўз билан фарқ қиладиган, кўринишидан уларга тайёрлаб берилган умумий бир хабар матнини тарқатдилар. Уларнинг бир ёқадан бош чиқаришларини тушуниш мумкин, чунки хабар Гулнора Каримова директорлик қиладиган Сиёсий Тадқиқотлар Марказида ўтказилган Бахс-мунозара клубининг навбатдаги йиғилиш ҳақида. Йиғилишда жаҳон бозорининг келажаги муҳокама қилинган эмиш.
Йиғилишда номи улуғ қандайдир эксперт компанияларининг вакиллари қатнашишган. Мана улар - Михаил Хазин, Андрей Кобяков (Россия), Лю Юфа (Хитой), Аман Агарвал (Ҳиндистон), Николас Майстре (Швейцария). Фахрий меҳмон сифатида Хитой Тижорат вазирининг ўринбосари Цзян Яопин қатнашган.
Бу йиғилишда глобал бозорнинг келажаги муҳокама қилинганига ишониш мумкинми?
Биринчидан, ҳамма қўғирчоқ сайтларда берилган биттагина расмга қаранг. Шу бахс-мунозара клубими? Мактаб болалари ёки университет талабаларига ўхшаб конспект ёзиб ўтирганлар глобал муаммоларни тушунадиларми ўзи?
Мамлакат иқтисоднинг асосий таянч нуқталари давлат қўлида бўлган Ўзбекистонда замонавий дунёнинг бозорини муҳокама қилинганига биров ишонадими? Бу йиғилишга чақирилган гўёки экспертлар Гулноранинг ҳисобидан ўзбек ошини еб, ўрис ароғини ичгани, Самарқанд ва Бухорони кўргани келган одамлар эмасми?
Фараз қилайлик, бу экспертлар ростдан ҳам пичоққа илинадиган масалаларни, жумладан, глобал бозорнинг келажагини муҳокама қилдилар, ўзларича қандайдир хулослар чиқардилар. Аммо, бозор иқтисоди йўқ Ўзбекистон улар билан қизимайди-ку.
Балки, Ўзбекистонда давлат корхоналарининг номи расмиятчилик учунгина у ёки бу шаклда “акциядорлик жамияти” деб қўйилгани, бу мамлакатда ҳатто акциялар (фондлар) бозорининг ўзи ҳам йўқлигини билган чет эллик экспертларининг мақсади – бу ибтидоий ўзбек моделини дунёга тарқатишдир. Ундай бўлса, иш ош ва ароқ билан битмайдику, нима учун бахс-мунозараларда биронта ўзбек мутахассиси иштирок этгани айтилмайди? Ёки ҳамма қўғрчоқ сайтлар учун ягона хабар тайёрланга жойда буни айтишни унутиб қўйишдимикан? Ёпирай!