30 March 2012
14:17 -
Ражаб Эрдўғон Сеулдан қайтишда Эронда икки кун бўлди
25-27 март кунлари Жанубий Кореянинг пойтахти Сеулда ўтказилган Ядровий хавфсизлик бўйича 2-чи дунё саммитида қатнашгандан кейин, Туркия Бош вазири Ражаб Эрўғон 28-29 март кунлари Эронда бўлди.
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажоднинг касаллиги туфайли, у билан учрашув иккинчи кунга қолдирилди. Шу сабабли, Ражаб Эрўғон аввал Эроннинг диний лидери Aли Ҳаманей билан, кеча эса Маҳмуд Аҳмединажод билан учрашди.
Aли Ҳаманей билан учрашув расмиятчилик учун ўтказилгани маълум. Асосий масалалар Маҳмуд Аҳмединажод билан учрашувда тилга олинган. Туркия матбуотидаги хабарларда икки лидер Суриядаги аҳвол, Эроннинг ядровий программаси, курд террористларига қарши кураш каби мавзуларни тилга олишгани айтилади, аммо музокараларнинг тафсилотлари маълум эмас.
Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Душанбеда ўтказилган Бешинчи Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясидан кейин журналистлар билан учрашганда Марказий Осиё давлатларини Эрон билан иқтисодий алоқаларни узишга чақирган эди. Туркия НАТО доирасида АҚШнинг энг яқин ҳамкорларидан бири. Лекин у Эрон билан алоқаларни бузишни қўйиб туринг, қисқартиришни ҳам ўйлаётгани йўқ. Ражаб Эрдўғоннинг бу сафари ҳам кўрсатмоқдаки, алоқалар давом этаверади.