25 March 2012
05:40 -
Иссиқ сувдан кейин электр энергияси нархи ҳам оширилмоқда

Ўтган йили 1 октябрда ҳам электр энергия нархлари 9% га оширилганди. Демак, ярим йил ичида ортиш 16% бўлди.
1 апрелдан марказлаштирилган иситиш тармоқлари бераётган хизмат нархи, иссиқ ва совуқ сув нархи ҳам 15,5 фоизга кўпаяди.
Табиий, бундай нарх ортиши ҳақида Ислом Карим 8 март ва Наврўз байрамларига бағишланган баландпарвоз нутқларида ҳеч нарса демаган. Чунки, у ўзбекларни одам ўрнида ҳам кўрмайди, бундай нарсаларни ўзбеклар тушунмайди, деб ҳисоблайди. Балки, ростдан ҳам шундайдир, акс ҳолда, ўзбеклар ҳеч бўлмаса норозилик аломатлари кўрсатган бўлишарди.