24 March 2012
17:47 -
Сенсация: Ўзбекистон 1 апрелдан Тожикистонга табиий газ сотишни тўхтатмоқчи эмиш

Ўша мавҳум идоранинг номи айтилмаган вакили шундай дебди:
“Ўзбекистон бундай қарорини ўзида газ етишмаслиги билан тушунтирди. Аммо, бунга ишониш қийин. Чунки, Ўзбекистон бир куча-кундузда 200 млн кубометр газ ишлаб чиқаради. Бу бир йилда Тожикистонга сотиладиган газнинг миқдоридир. Икки мамлакт ўртасида газ олиб-сотиш шартномаси шу йилнинг 5 январида янгидан имзоланган. Унга кўра, Тожикистон бу йил 200 млн, йилнинг биринчи кварталида эса 45 млн кубометр газ олиши керак эди.
Газ сотишни тўхтатишнинг сабаби бошқа бўлса керак. Икки мамлакат ўртасида Тожикистон шимолидаги Фарҳод сув омбори масаласида келишмовчилик бор. Бу омбор 1933 йили 40 йилга Ўзбекистонга арендага берилган эди. Ҳозир Ўзбекистон уни қайтармоқчи эмас. Тожикстон бунга қарши. Газ сотишнинг тўхтатилиши - Тожикистонга шу масала бўйича босим бўлиши мумкин.”
Айни замонда, аниқ-таниқ “Тожиктрансгаз” ширкати бу хабарни рад этмасада, уни таҳлил қилишдан қочибди.
Бундан ҳам қизиғи, томонлардан бири газ олиб-сотиш бўйича шартномани бузса, қандай жарималар тўлаши кераклиги хусусида хабарда ҳеч нарса дейилмайди. Ваҳолангки, шартномада бу нарса тилга олинмаган бўлса, уни шартнома ҳам дейиш қийин.
Хуллас, анчагина мавҳум бир хабар. Воқеаларнинг давомини кузатиб бооришдан бошқа йўл йўқ.