21 March 2012
03:24 -
Икки ўзбек ва бир гуржи Дубайда 500 минг доллар ўғирлашди
Дубай полициясининг хабарига кўра, икки ўзбек ва бир гуржи маҳаллий фирманинг офисига бостириб киришган, офис хизматчисининг оёқ-қўлини боғлаб, кассани бузишган ва 500 минг доллар пулни олиб кетишган.
Бир ҳафта аввал содир бўлган бу қароқчилик ҳақида хабар берган маҳаллий матбуот, аввалига жиноятчилар рус эканлигини ёзибди, кейинчалик улар ўзбек ва гуржи эканлиги маълум бўлибди. Уч қароқчи қўлга олинган, улар ўз жиноятларига иқрор ҳам бўлишган. Бу ҳақда гуржиларнинг Грузия-Online бугун хабар тарқатди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари айтилмайди.