19 March 2012
06:51 -
Янукович рус тилини ҳам давлат тили қилмоқчи, ўзбекларга нима?
Украина Президенти Виктор Янукович Москвага ташрифи олдидан русларнинг ИТАР-ТАСС агентлигига интервью бериб, яқин келажакда Украинада рус тили иккинчи давлат тили мақоми олишини билдирибди. Маълумки, бундай қарор парламентда қабул қилиниши керак. Шу сабабли, Януковичнинг ваъдасини Москвага кетишдан олдин русларга ёқадиган нарса гапириб олиш сифатида кўриш мумкин.
У Европанинг бир қатор давлатларида икки ва ҳатто уч тил давлат тили эканлиги, Украинанинг баъзи минтақаларида одамлар 3-4 тил билиши каби мисоллар келтириб, ўз фикрини мантиқли қилиб кўрсатишга интилган.
Бу масала Ўзбекистон учун ҳам актуалми? Табиий, чунки, амалда жуда кўп соҳаларда ҳали ҳам рус тили давлат тилидек ишлатилади.
Аммо, Ўзбекистон учун муҳимроқ бўлган масала – алфавитдир. Ҳозир қабул қилинган лотин алифбосининг ҳеч қандай келажаги йўқ. Ҳамма туркий халқлар бараварига умумий лотин алифбосига ўтсаларгина, ҳар тарафлама фойда бўларди. Аммо, ҳозир Турк дунёсининг ичида шунча муаммолар борки, ҳеч ким умумий алфавит масаласини ўйлаётгани ҳам йўқ.
Бундай шароитда, Ўзбекистон учун энг тўғри йўл – вақтинча бўлса ҳам кирилл алфавитига қайтишдир.