16 March 2012
02:08 - Ўзбекистон шаҳдам қадамлар билан орқага кетмоқда, аҳоли уйларига ҳукумат радиолари ўрнатилади
Оламшумул ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни оммага етказиш мақсадида узоқ туман ва қишлоқлардаги кам таъминланган хонадонларга давлат ҳисбидан радио аппаратлар ўрнатиладиган бўлибди. Бу ахборот воситаси Телекаммуникациялар тизимини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш фонди ҳамда «Маҳалла» хайрия жамғармасининг 5 миллиард сўмлик маблағи эвазига амалга оширилади.

«Арзон радио аппаратларни атиги 3 та каналга тузатиш мумкин. Уни аҳолига етказишдан кўзланган мақсад — мамлакатда содир бўлаётган демократик жараёнларни оммага етказишдир» деб ёзмоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Дунё нанотехнологияларга асосланган техникага ўтиб борар экан, Ўзбекистон ўтган асрнинг ўрталаридан ҳам орқага қайтмоқда. Табиий, Ислом Карим раҳнамолигида.