14 March 2012
01:07 - Немис делегацияси Оқсаройга кирмади
Кеча кечқурун Тошкентга келган Германия Мудофаа вазири Томас де Майзер бошчилигидаги делегация кечанинг ўзиёқ Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан учрашиб, бугун Покистонга учиб кетган. Немис ҳарбийларининг Тошкент сафари тафсилотлари борасида расмий матбуотда бирор нима йўқ, аммо Германия мулозимлари вазирларининг ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга доир бир қанча масалалар муҳокама қилинганини баён этишди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Афғонистондаги уруш билан боғлиқ муаммолар тилга олинган

Немис ҳарбийларининг Оқсаройга кирмагани уларнинг юртимизга йўл-йўлакай кириб ўтганини билдиради, дейди мухбиримиз.