13 March 2012
23:23 - Ўзбек мухолифатининг масхарабоз Остап Бендерлари йўқликларини кўрсатишмоқчи
Табиий, уларнинг асл мақсади – борликларини кўрсатиш. Аммо, йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш ҳам истеъдод талаб қилади. Истеъдоднинг ўзи бўлмаса-чи? Борликни кўрсатишга интилиш – йўқликни намойиш қилиб қўяди, холос.

Қоғоздагина, аниқроғи, Интернатдагина бор бўлган “Бирдамлик” ҳаракати ўтган йили Тошкент майдонларида қандайдир лоторея ўтказиш масхарабозлиги билан ўзини кўрсатмоқчи бўлди. Аммо, йўқлигини намойиш қилди. Хунаса Баҳодир Чориевдан бошқа нима ҳам кутиб бўларди?

Бир неча кун аввал қоғоздагина мавжуд бўлган “Қуёшли Ўзбекистоним” коалициясининг лидерлигига даъво қилаётган Санжар Умаров ўзи билан ўтказилган суҳбатини эълон қилиб, оз эмас, кўп эмас, Ислом Каримнинг истеъфосини талаб қилганди. Бу замонавий Остап Бендернинг масхарабозлигига унинг ўзига ўхшаш Марат Зоҳидовгина қандайдир муносабат билдирди. Шу билан иш битди, демак, Санжар Умаров ҳам ўзининг йўқлигини кўрсатди, холос.

Энди қоғоздагина мавжуд бўлган яна бир ташкилот - Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига навбат келибди. Бу ташкилот номидан Интернетда Ўзбекистон таксичиларига мурожаат тарқатилиб, улар Ислом Каримов ҳокимиятига қарши исён қилишга чақирилибди. Бу ташкилотнинг лидерлигига даъво қилаётган 43-54 лақабли Салой Мадаминнинг ташаббусига биронта аҳмоқ эътибор бермаслиги аниқ, демак, бу 53-54-чилар ҳам йўқликларни намойиш қилиш билан чекланишади.

Бу уччала масхарабозни бирлаштириб қўйиш ва уларга бундан ҳам “каттароқ” ўйинлар ўйнаш имкони яратиб, остап-бендерларнинг ҳаёли бўлган Рио-де-Жанейрога қараб улоқтириш керак.